Меню сайта

Мини-чат

Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 1

Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Главная

Регистрация

Вход
Приветствую Вас Гость | RSS


Мой сайт


Пятница, 03.05.2024, 09:25
Главная » 2014 » Июнь » 19 » Жанубий Корея президенти Тошкентдаги Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гул қўйди
10:03
Жанубий Корея президенти Тошкентдаги Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гул қўйди

Ўзбекистон ташрифи доирасида 17 июнда иккинчи ярмида Жанубий Корея президенти Пак Кин Хэ Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Мустақиллик майдонига ташриф буюрди, дея хабар бермоқда ЎзА.

«Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан бу ерда амалга оширилган улкан бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари туфайли Ўзбекистоннинг бош майдони нафақат халқимиз фахру ғурурига хос замонавий қиёфа касб этди, айни пайтда унинг юртимиз ҳаётидаги аҳамияти ҳам юксалди», – дейилади агентлик хабарида.

Жанубий Корея президенти Ўзбекистон халқига ҳурмат-эҳтиромини изҳор этиб, Ўзбекистон мустақиллиги, порлоқ истиқболи, эзгу ниятлари рамзи бўлган Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гул қўйди.

Пак Кин Хэ бу майдон муҳташам бинолари, кўркам боғлари, гўзал фавворалари билан яхлит ансамбль ҳосил қилганини таъкидлади. Бу ерда яратилган меъморий асарлар табиатнинг гўзал инъомлари билан моҳирона уйғунлаштирилгани ўзида катта таассурот қолдирганини алоҳида қайд этди.

Ўзбекистонга 16 июнь куни давлат ташрифи билан келган Жанубий Корея президенти Пак Кин Хэнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи давом этмоқда. 17 июнь куни у Самарқандда меҳмон бўлади.

Просмотров: 284 | Добавил: BeK_1994 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Поиск

Календарь
«  Июнь 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30

Архив записей

Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Copyright MyCorp © 2024 Сайт создан в системе uCoz