Меню сайта

Мини-чат

Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 1

Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Главная

Регистрация

Вход
Приветствую Вас Гость | RSS


Мой сайт


Пятница, 03.05.2024, 12:32
Главная » 2014 » Июнь » 19 » Жанубий Корея президенти Самарқандда меҳмон бўлди
10:30
Жанубий Корея президенти Самарқандда меҳмон бўлди

Жанубий Корея президенти Пак Кин Хе Ўзбекистонга давлат ташрифининг сўнгги кунида Самарқандда меҳмон бўлди. Бу ҳақда Жанубий Кореянинг Yonhap ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Пак Кин Хе Ўзбекистонга 16 июнь куни ташриф буюрганди. 16 июнь куни Тошкентда маҳаллий корейс ҳамжамияти вакиллари билан учрашган бўлса, 17 июнь уни Ўзбекистон ва Жанубий Корея ишбилармон доира вакиллари иштирокидаги бизнес-форумда қатнашди, шунингдек, Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов қабулида бўлди.

18 июнь куни Самарқандга ташриф буюрган Пак Кин Хе шаҳарнинг тарихий осори-атиқалари билан танишди, шаҳар тарихидан ҳикоя қилувчи Афросиёб музейида меҳмон бўлди.

Yonhap’нинг ёзишича, ушбу музейда сақланаётган милоднинг VII асрига оид, «Элчилар хонаси» деворий суратида шоҳ Бахман элчиларни қабул қилаётгани тасвирланган бўлиб, экспертларнинг тахминича, элчилардан икки нафари қадимги корейс давлати – Когурёдан бўлиши мумкин.

Пак Кин Хе 18 июнь куни Самарқанддан Қозоғистонга учиб кетади. Олти кунлик Марказий Осиё турнеси давомида Жанубий Корея президенти Туркманистонда бўлишни ҳам режалаштирган.

Просмотров: 296 | Добавил: BeK_1994 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Поиск

Календарь
«  Июнь 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30

Архив записей

Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Copyright MyCorp © 2024 Сайт создан в системе uCoz