Тошкентнинг Чилонзор туманида, Фарҳод ва Қатортол кўчалари («Шуҳрат» номи билан танилган) чорраҳаси олдида жойлашган Evos фаст-фуд емакхонасида ёнғин келиб чиқди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларнинг фойдаланувчилари хабар қолдиришган
Ҳодиса гувоҳларининг қайд этишича, емакхонада маиший газнинг портлаши натижасида ёнғин келиб чиққан. Бахтсиз ҳодиса тахминан 20:30-21:00лар атрофида рўй берган.
Хабар беришларича, ҳодиса жойига зудлик билан тезкор хизматлар етиб келган, йўл ЙҲХБ ходимлари томонидан ёпилган. Ҳодиса натижасида жабрланганлар тўғрисида аниқмаълумотлар йўқ.
|