Меню сайта

Мини-чат

Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 1

Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Главная

Регистрация

Вход
Приветствую Вас Гость | RSS


Мой сайт


Пятница, 03.05.2024, 09:20
Главная » 2014 » Июнь » 19 » Голландия Австралия устидан жуда оғир ғалабани қўлга киритди
09:32
Голландия Австралия устидан жуда оғир ғалабани қўлга киритди

ЖЧ-2014 гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган Австралия – Голландия учрашуви ўз ниҳоясига етди ва жанговор кечган баҳс «учар голландлар» ғалабаси билан якунланди.

Учрашув олдидан барча Луи ван Гал шогирдларини йирик ҳисобдаги ғалабаларини тахмин қилишган эди. Бироқ Осиё қитъаси вакиллари Голландияга қарши жуда ажойиб тарзда қаршилик кўрсатишди. Учрашув бошиданоқ ўйин австралияликлар назоратида бошланди.

20 дақиқага келиб Роббен майдон марказида ажойиб тарзда тўпни ўзига тўғрилаб олди ва жарима майдонигача рақибларни чалғитиб югириб борди, унинг чап оёғи билан берган зарбаси аниқ чиқди, 0:1.

Орадан бир дақиқа ўтиб Австралия ҳисобни тенглаштирди. Дэвидсон ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига ташлади, Кэйхилл бўлса тўпни тўхтатмасдан зарба йўллади, 1:1. Шу тариқа жамоалар танаффус йўл олишди.

Иккинчи бўлимдан ван Гал таркибда да тактикада баъзи ўзгартиришлар амалга оширди.  Жароҳат олган Мартинс Инди ўрнига Депай майдонга туширилди. Айнан мазкур футболчи якунда голландлар ғалабасини таъминлади. 

54 дақиқага келиб Единал ҳакам томонидан белгиланган пенальтини муваффақиятли амалга ошириб ўз жамоасини ҳисобда олинга олиб чиқди, 2:1.

Орадан 4 дақиқа ўтиб Депайнинг узатмасидан сўнг Голландия сардори Робин ван Перси жуда чиройли гол билан ҳисобдаги фарқни яна тиклади, 2:2.

68 дақиқада бўлса захирадан майдонга тушган Депай 35-40 метрлардан кучли зарба йўллаб, якуний 2:3 ҳисобини ўрнатди.

Шу билан, Голландия терма жамоаси 2 учрашувдан сўнг 6 очко тўплаган ҳолда гуруҳдан 1-ўринда плей-офф босқичига чиқишга яқин туришибди.
 

Австралия - Голландия


Учрашув статистикаси:

Голлар: 2 - 3
Тўп билан муомала қилиш: 50% - 50%
Якка-курашлар: 50% - 50%
Ўйиндан ташқари ҳолат: 1 - 1
Бурчак тўплари: 3 - 2
Дарвоза томон зарба: 10 - 14
Аниқ зарбалар: 4 - 9
Тўп узатишлар: 418 - 423
Аниқ тўп узатишлар: 80% - 79%
Қоида бузишлар: 18 - 25
Огоҳлантиришлар: 1 - 1
Четлатиш: 0 - 0

1

ЖЧ-2014
«В» - гуруҳи

Австралия – Голландия 2:3 (1:1)
Голлар: 0:1 – 20 Роббен, 1:1 – 21 Кэйхилл, 2:1 – 54, пенальти Единак, 2:2 – 58 ван Перси, 2:3 – 68 Депай.
 

Австралия – Райан, Макгоуэн, Уилкинсон, Шпиранович, Дэвидсон, Единак, Маккэй, Лекки, Брешиано (Бозанич, 51), Оур (Таггарт, 77), Кэйхилл (Хэллоран, 69).
 

Голландия –     Силессен, Мартинс Инди (Депай, 45), Влар, де Врей, Янмат, де Гузман (Вейналдум, 78), Н. де Йонг, Блинд, Снейдер, ван Перси (Ленс, 87), Роббен.
 

Огоҳлантириш: Кэйхилл (43), ван Перси (47).

Манба: www.uff.uz    

Просмотров: 279 | Добавил: BeK_1994 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Поиск

Календарь
«  Июнь 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30

Архив записей

Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Copyright MyCorp © 2024 Сайт создан в системе uCoz