Меню сайта

Мини-чат

Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 1

Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Главная

Регистрация

Вход
Приветствую Вас Гость | RSS


Мой сайт


Пятница, 03.05.2024, 07:03
Главная » 2014 » Июнь » 18 » Бразилия – Мексика учрашувида нурсиз дуранг қайд этилди
08:14
Бразилия – Мексика учрашувида нурсиз дуранг қайд этилди

ЖЧ-2014 гуруҳ босқичи иккинчи туридан ўрин олган Бразилия – Мексика учрашуви ўз ниҳоясига етди ва унда нурсиз дуранг натижаси қайд этилди.

Ўйиннинг биринчи дақиқалариданоқ Бразилия терма жамоаси аъзолари бор куч билан ҳужумга ташланишди, Мексика термаси бўлса қарши-ҳужум ва узоқ масофалардан бериладиган зарбалардан омадини қидирди.

Биринчи бўлим ўрталарига келиб Сколари шогирдларининг ҳужумлари анча ҳавфли тус ола бошлади, мексикалик ҳимоячилар ҳам хатога йўл қўйишда давом этишди, бироқ бу оқшом Мексика посбони Очоа фаолиятидаги энг яхши учрашувларидан бирини ўтказаётган эди, у Неймарнинг иккита жуда ҳавфли зарбасини йўққа чиқарди.

Иккинчи бўлим ҳам ҳудди биринчиси каби ўтди, Бразилия ҳужумда, Мексика қарши ҳужумда, Очоа бўлса ўз ўрнида. 

Ўйин якунигача жамоаларда ҳисобни очиш имконияти бўлди, бироқ мексикаликларга узоқ масофалардан зарба беришда аниқлик етишмаган бўлса, бразилияликларга мексикаликлар посбони Очоа ҳалақит беришда давом этди. Шу тариқа ўйин нурсиз дуранг билан якунланди.

ЖЧ-2014, А гуруҳи
Бразилия – Мексика 0:0 (0:0)
Бразилия – Жулио Сезар, Дани Алвес, Давид Луиз, Силва, Марсело, Л. Густаво, Паулиньо, Оскар (Виллиан, 84), Неймар, Рамирес (Бернард, 46), Фред (Жо, 68).
Мексика – Очоа, Маcа, Маркес, Морено, Агиляр, Эррера (Фабиан, 76), Васкес, Гуардадо, Лайюн, Перальта (Х. Эрнандес, 74), дос Сантос (Хименес, 84).
Огоҳлантиришлар: Рамирес (45), Агиляр (59), Васкес (62), Силва (79).

 

 

Просмотров: 250 | Добавил: BeK_1994 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Поиск

Календарь
«  Июнь 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30

Архив записей

Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Copyright MyCorp © 2024 Сайт создан в системе uCoz